Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ бюджети тақчиллиги ошиб бормоқда — конгрессменлар

АҚШ бюджети тақчиллиги ошиб бормоқда — конгрессменлар

АҚШ конгрессменлари томонидан мудофаа соҳасида таҳлил қилиш ва тавсиялар бериш ваколатига эга бўлган Миллий мудофаа стратегияси комиссияси ҳисоботида айтилишича, АҚШ бюджети тақчиллиги ортиб бораётгани мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид солмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“АҚШ дефицитининг ортиб бораётгани миллий хавфсизликка таҳдид солади. Шунинг учун хавфсизлик харажатларининг ошиши қўшимча солиқлар ва мажбурий харажатлар ислоҳотлари билан мувозанатлаштирилиши керак”, — дейилади RAND* таҳлил маркази томонидан чоп этилган комиссия ҳужжатида.

Ҳисоботда таъкидланганидек, АҚШ хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва уруш давридаги иқтисодни потенциал сафарбар қилиш учун қўшимча харажатлар жамоатчилик ва Конгресс томонидан қўллаб-қувватланиши керак.

“Қарз чегараси, давлат томонидан молиялаштирилиши, харажатлар чегараси ва долзарб ижтимоий муаммолар бизнинг рақибларимиз билан стратегик рақобатни бошқариш қобилиятимизни заифлаштирмоқда”, — дея қўшимча қилган муаллифлар.

Киритилди: 12:42 30.07.2024. Ўқилди: 560 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!