Конгресснинг бюджет бошқармаси маълум қилишича, Трамп маъмуриятининг харажатларни ва давлат аппарати сонини қисқартириш бўйича саъй-ҳаракатларига қарамай, АҚШ бюджети тақчиллиги жорий молиявий йил бошидан бери 196 миллиард долларга кўпайган.
Ҳисоботга кўра, октябрь ойидан апрель ойигача бўлган даврда федерал харажатлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 342 миллиард долларга ошган. Харажатларнинг асосий ўсиши мудофаа, иммиграция дастурлари ва ижтимоий мажбуриятларга тўғри келган.