АҚШ ҳукумати “Озодлик радиоси” ва “Америка овози” учун Associated Press, Reuters ва AFP обунасини бекор қилганини эълон қилди.
“Америка овози” ва “Озодлик радиоси” фаолиятини назорат қилувчи АҚШнинг Глобал медиа агентлиги (USAGM) Associated Press, Reuters ва AFP билан тузилган шартномаларни бекор қилмоқда. Бу ҳақда Доналд Трамп томонидан USAGM бўйича махсус маслаҳатчи этиб тайинланган Кaри Лейк маълум қилди.
"Бу солиқ тўловчиларнинг тахминан 53 миллион доллар пулларини тежаш имконини беради", – дея таъкидлади Кари Лейк.