АҚШ Давлат департаменти Саудия Арабистонига тахминан 1 миллиард долларга ракеталар, артиллерия снарядлари ва танк ўқ-дориларини сотишга рухсат берди.
Бу ҳақда ҳукуматлараро шартномалар бўйича хорижга ҳарбий техника ва қурол-яроғ етказиб бериш учун масъул бўлган Америка Мудофаа вазирлигининг Хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик бўйича агентлиги маълум қилган.
АҚШ Ташқи ишлар вазирлиги Ар-Риёдга AGM-114R3 Hellfire II ракеталарини 655 миллион долларга, AIM-9X Block II Sidewinder ракеталарини 251,8 миллион долларга, шунингдек, артиллерия снарядлари ва танклар ва пулемётлар учун ўқ-дориларни 139 миллион долларга “сотишни маъқуллади”. Қироллик аввалроқ АҚШдан 2503 дона AGM-114R3 Hellfire II ракеталари ва 220 дона AIM-9X Block II Sidewinder ракеталарини сотиб олишга рухсат сўраган эди.
Вашингтон маъмурияти аллақачон Конгрессни бу қарор ҳақида хабардор қилган. Қонун чиқарувчи органда потенциал битимни кўриб чиқиш ва уни блоклаш учун 30 кун бор.
Пентагон бу савдо АҚШнинг жанговар тайёргарлигига салбий таъсир кўрсатмаслигига ишонтирди.