Бугун 21 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Аляскадаги саммитдан сўнг Россия ичкарисидаги объектларга зарба бериш учун маълумотларни Украина билан бўлиша бошлаган

АҚШ Аляскадаги саммитдан сўнг Россия ичкарисидаги объектларга зарба бериш учун маълумотларни Украина билан бўлиша бошлаган

АҚШ Аляскадаги саммитдан сўнг Россия ичкарисидаги объектларга зарба бериш учун маълумотларни Украина билан бўлиша бошлаган — CNN.

Телеканалнинг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Вашингтон томонидан Киевга тақдим этилган маълумотлар илгари Трамп маъмурияти томонидан “номақбул нишонлар” деб ҳисобланган Россия энергетика объектлари ва инфратузилмасига тааллуқли бўлган.

Таъкидланишича, Оқ уй саммит олдидан Украинадан Россиянинг нефт, газ ва энергетика инфратузилмасига зарба бермасликни сўраган. Бироқ Трамп ва Путин тинчлик келишувига эришмасдан Аляскани тарк этгач, АҚШ Украинага ушбу нишонларга ҳужумларни қайта бошлаш учун “яшил чироқ” ёққан.

"Ҳозирда Украина Россия энергетика инфратузилмаси объектларига зарба беришнинг мақсадли стратегиясини қабул қилган. Киев энергетикага зарбаларни стратегик натижага эришишнинг қолган кам сонли усулларидан бири, деб ҳисобламоқда", дейилади телеканал хабарида.

Киритилди: 18:33 17.10.2025. Ўқилди: 732 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!