Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Адлия вазирлиги Visa компаниясини судга берди

АҚШ Адлия вазирлиги Visa компаниясини судга берди

АҚШ Адлия вазирлиги Visa компаниясини дебет карталар бозорини ноқонуний монополлаштиришда, бу орқали истеъмолчилар ва корхоналарга миллиардлаб доллар зарар етказишда айблаб, судга берди.

Вазрликка кўра, ўн йилдан ортиқ вақт давомида Visa рақобатни бостириш учун бозордаги ҳукмрон мавқейини суиистеъмол қилган. Шикоятда компания дебет операцияларини қайта ишлаш учун муқобил технологиялардан фойдаланадиган чакана сотувчилар ва банкларни жазолаши таъкидланган. Компания эса ўз тармоғи орқали ўтадиган ҳар бир транзакциядан комиссия олади.

АҚШда дебет операцияларининг 60 фоизи Visa тармоғи орқали амалга оширилади, бу эса унга йилига 7 миллиард доллардан ортиқ комиссия олиш имконини беради

“Visa рақобатли бозорда ундиришига имкон бўлган тўловлардан анча юқори бўлган йиғимларни ноқонуний равишда қўлга киритганини таъкидлаймиз. Савдо ташкилотлари ва банклар бу харажатларни нархларни ошириш ёки сифат ҳамда хизмат кўрсатиш даражасини пасайтириш орқали истеъмолчиларга юклайди. Натижада, компаниянинг ноқонуний ҳаракатлари нафақат битта товарнинг нархига, балки деярли барча нарсаларнинг нархларига таъсир кўрсатмоқда”, деди АҚШ бош прокурори Меррик Гарланд.

Visa ва унинг кичик рақиби Mastercard Inc.нинг умумий капиталлашуви сўнгги 20 йил ичида кескин ўсиб, тахминан 1 триллион долларга етди. Чунки истеъмолчилар нақд пул ўрнига кредит ва дебет карталаридан фойдаланишга ўтди.

Таъкидланишича, Visa атайлаб ҳамкорлари билан тузилган шартномаларга тўлови паст рақобатчилари билан ҳамкорлик қилмаслик шартларини киритган. Бундан ташқари, компания Apple Inc., PayPal Holdings ва Block Inc. каби йирик IT-корхоналарга ўз хизматларига ўхшаш маҳсулотларни бозорга чиқармасликлари учун ҳар йили юз миллионлаб доллар тўлаган бўлиши мумкин.

Адлия вазирлигига кўра, Visa, шунингдек, потенциал рақобатчиларга у билан ҳамкорлик шартномалари тузиш учун пул тўлаб, рақобатни бостирган.

Пандемиядан кейин дунё бўйлаб тобора кўпроқ истеъмолчилар товарлар ва хизматларни интернет орқали харид қила бошлади, бу Visa’нинг комиссия кўринишидаги даромадларининг ошишига олиб келди.

Visa бош юридик маслаҳатчиси Жули Ротенбергнинг таъкидлашича, даъво “товарлар ва хизматлар учун тўлов қилишнинг янги усулларини таклиф қилувчи компанияларнинг доимий равишда кенгайиб бораётган оламини” ҳисобга олмайди.

Киритилди: 06:05 29.09.2024. Ўқилди: 1404 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!