АҚШ 1989 йилда оиласини пичоқлаб ўлдирган, аммо охиригача айбини тан олмаётган 75 ёшли жиноятчини қатл қилди.
Американинг Теннесси штатида 75 ёшли Оскар Смит рафиқаси Жудит Смит ва унинг биринчи турмушидан бўлган икки ўғлини ўлдирганликда айбдор деб топилиб, қатл этилди. Жиноят 1989 йилда Нешвилда содир бўлган. ОАВ маълумотларига кўра, барча қурбонлар турли хил қотиллик қуроллари: тўппонча, пичоқ ва ўқдан фойдаланган ҳолда шафқацизларча кесилган.
Суд Смит хотинини ажрашгандан кейин ўлдириш билан таҳдид қилган ва уни ўлдириш учун дўстларига пул таклиф қилганини аниқлади. 1990 йилда ҳакамлар ҳайъати уни айбдор деб топди ва ўлимга ҳукм қилди.
Аммо ўнлаб йиллар давомида инсон ҳуқуқлари фаоллари, жумладан Amnesty International ҳам суд жараёни "адолатсиз" бўлганини таъкидлаб, суд жараёнини қайта кўриб чиқишга интилишган. 2022-йилда ҳимоячи қотиллик қуролида топилган хорижий ДНКга таяниб, ҳукмни эътирозга солишга уринди, бироқ суд сўровни рад этди.
Смит бир кун олдин, 22-май куни Ривербенд максимал хавфсизлик қамоқхонасида ўлдирадиган инъэкция йўли билан қатл этилган. Охирги таом учун у ҳот-дог, ҳаш-брас ва ванилли музқаймоқли олма пирогига буюртма берди.
"Кимдир губернаторга бизнинг адлия тизимимиз бузилганлигини айтади. "Мен уларни ўлдирмаганман", - бу унинг сўнгги сўзлари эди, CBS хабарига кўра.
Шу билан бирга, бу иш бўйича терговчилардан бири судда Смитнинг айбига шубҳа йўқлигини айтди.