Нашр маълумотларига кўра, БМТ Бош Ассамблеясининг қўмитаси Россия томонидан илгари сурилган “Нацизмни, неонацизмни, шунингдек, ирқчилик, ирқий дискриминация, ксенофобия ва уларга боғлиқ ҳолатларнинг замонавий шаклларини кучайтирувчи бошқа амалиётларга қарши кураш” резолюциясини маъқуллади.
2022 йилдан буён Ғарб давлатлари ҳужжатга тузатиш киритиб келади. Уларга кўра, Москва Украинага бостириб киришни “неонацизмни йўқ қилишнинг сохта баҳонаси” билан оқлайди. Энди эса АҚШ биринчи марта бу тузатишни қўлламади.