Бу воқеа 1969 йил Антарктидада содир бўлган. Ўшанда 27 ёшли доктор Леонид Рогозов Антарктида экспедициясида иштирок этаётганди. 29-апрел куни Леонид касал бўлиб, ётиб қолди. У тажрибали хирург сифатида ўзининг касали кўричагнинг откир тури(аппендицит) эканлигини аниқлади. Аммо у стансиядаги ягона доктор бўлганлиги,бунинг устига об-ҳаво ҳам ноқулайлиги сабабли ўзини-ўзи операция қилишга қарор қилди...
Асбобларни узатиб турган метеоролог ва ойна ушлаб турган ҳайдовчи ёрдамида у ўзига маҳаллий анестезияни юборди ва операцияни бошлади. Операция икки соат давом этди, аммо ҳар сафар Леонид оғриқдан ҳушидан кетганда операция тўхталиб қоларди.
«Мен ўзимга ишдан бошқа нарса ҳақида ўйлашга йўл қўймадим! .Менинг бечора ёрдамчиларим! Охирги дақиқада мен уларга қарадим ва улар қўрқувдан бўздай оқариб кетишганига гувоҳ бўлдим. Менда ҳам қўрқув бор эди. Лекин мен ўзимга анестезия қўллаганимдан сўнг қандайдир тарзда миям фақат операция ҳақида ўйлай бошлади ва шу пайтдан бошлаб мен бошқа ҳеч нарсани сезмадим», — деди Леонид операция ўтганидан анча вақт кейин.
Ярим тунда 1 соат 45 дақиқа давом этган операция ўз ниҳоясига етди. 5 кундан сўнг Леониднинг иситмаси туша бошлади. Яна 2 кундан сўнг операция иплари олиб ташланди. Леонид Рогозов эса ушбу воқеадан сўнг бутун дунёга машҳур бўлиб кетди. Ҳатто 1963 йилда Владимир Висоский унга атаб қўшиқ ҳам куйлаган.
Manba: kema.uz