Айни вақтда Халқаро Пресс клубнинг қишлоқ хўжалигига оид навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистондаги сув омборларида 12 миллиард 400 миллион куб миқдорида сув мавжуд бўлиб, уларнинг 2 миллиард куби ушбу апрель ойидаги ёмғирлар ҳисобига тўлдирилди. Бу ўтган йилгига нисбатан икки баробар кўп дегани , деди сессияда сўз олган Республика Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Равшан Мамутов.
Р.Мамутовнинг айтишича, жорий йил йирик сув омборларидан бири бўлган Чорвоқ сув омборида сув миқдори 1 млрд.кубдан ошган, июнь ойининг биринчи ўн кунлигига қадар сув миқдори 1 млрд. 700 млн.кубга чиқиши кутилмоқда.