Бугун 12 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Apple янги iPhone чиқаргач, эски моделлар нархини кескин оширди

Apple янги iPhone чиқаргач, эски моделлар нархини кескин оширди

Apple янги авлод iPhone тақдимотидан сўнг бир қатор аввалги моделларининг нархини кескин оширди. Энг катта қимматлашув 1 ТБ хотирали iPhone Air моделила юз берди — унинг нархи тахминан €1700 дан €2049 гача, яъни €350 га ошган.

Бошқа моделлар ҳам қимматлади:

  • iPhone 17e, 256 ГБ — €849, аввал тахминан €700;
  • iPhone 16, 128 ГБ — €999, аввал €850 атрофида;
  • iPhone 17, 256 ГБ — €1099, аввал тахминан €950.

Шу билан бирга, Apple ўз расмий дўконидаги моделлар қатори қисқартирди. iPhone 16 Plus, iPhone 17 Pro ва iPhone 17 Pro Max компаниянинг расмий дўконидан олиб ташланган. Энди уларни фақат бошқа сотувчилар орқали харид қилиш мумкин.

Компания аввалроқ нархлар ошишини, асосан, компонентлар, хусусан хотира чиплари қимматлаши билан изоҳлаган эди. Apple раҳбари Тим Кук ҳам июнь ойида айрим қурилмалар нархини ошириш зарурати пайдо бўлиши мумкинлигини айтган.

Киритилди: 21:05 11.09.2026. Ўқилди: 755 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!