АҚШнинг Apple компанияси яқин келажакда қиймати 1 триллион долларлик савдо брендига айланиш арафасида турибди.
Бу ҳақда унинг бош директори Тим Кук CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди. Айни пайтда iPhone ишлаб чиқарувчининг бозор қиймати 945 миллиард долларга тенг. Жорий йилда унинг акциялари нархи 13 фоиз ошди. Триллион маррасига етиб олиш учун эса яна 6 фоиз кифоя. Агар компания қимматбаҳо қоғозларининг бир донаси 202 доллару 30 центдан сотила бошланса, ана шундай юксак натижага эришилади.
Мазкур марка остидаги маҳсулотлар сотуви, айниқса, Хитой ва Японияда сезиларли даражада кўпайган. Ўз навбатида Foster+Partners’ компанияси Appleнинг бош дўкон учун янги дизайн ишлаб чиқмоқда. Шу асосда унинг ер ости қаватидаги майдони икки баробар катталаштирилади.
manba: xs.uz