Бугун 22 сентябрь, 2019 йил, якшанба

O'ZB

Apple iPhone 11 ва iPhone 11 Pro смартфонларини тақдим этди

Apple iPhone 11 ва iPhone 11 Pro смартфонларини тақдим этди

Apple корпорацияси iPhone’ларнинг янги моделларини намойиш этди. iPhone 11 ва iPhone 11 Pro’нинг тақдимоти 10 сентябрь, сешанба куни Калифорнияда бўлиб ўтди.

iPhone 11 «қошига» фронтал камера ва FaceID сенсори ўрнатилган диагонали 6,1 дюймга тенг LCD-экран билан таъминланади. Телефонда иккита асосий камера бўлиб, аввалги моделлардан фарқли ўлароқ, унинг қўшимча камерасида кенг бурчакли объективдан фойдаланилган.

iPhone 11 га янги A13 Bionic процессори ўрнатилган. Apple вакилларининг таъкидлашича, бу барча телефонлар орасидаги энг тезкор процессор ва видеотизимдир.

iPhone 11 Pro эса учталик асосий камера, диагонали икки хил — 6,5 ва 5,8 дюймли OLED-экран ва A13 Bionic процессори билан таъминланган.

iPhone 11 смартфони 699 доллардан сотувга чиқарилади. Pro’нинг нархи 999 доллардан бошланади, унинг каттароқ версияси — Pro Max’нинг энг арзони эса 1099 долларга баҳоланган.

Киритилди: 05:21 11.09.2019. Ўқилди: 743 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!