Англия Премьер-лигаси 2025/2026 йилги мавсум тақвимини эълон қилди.
Дастлабки ўйин 15 август, жума куни ўтказилади: мамлакатнинг амалдаги чемпиони "Ливерпуль" ўз майдонида "Борнмут"ни қабул қилади.
Аксарият ўйинлар 16 август шанба куни бўлиб ўтади. Шу куни "Манчестер Сити" "Вулверхэмптон" майдонига сафар қилади.
17 август, якшанба куни "Челси" ўз майдонида "Кристал Пэлас"ни қабул қилса, "Олд Траффорд"да "Манчестер Юнайтед" ва Лондоннинг "Арсенал" клублари ўзаро баҳс олиб боради.
Душанба кунги ягона ўйинда "Лидс" ўз майдонида "Эвертон" билан куч синашади.