"Ноттингем Форест" ўз майдонида АПЛ 30-туридан ўрин олган ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди - 1:0.
Учрашувнинг 5-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Энтони Эланга ягона гол муаллифига айланди. Ҳужумчи "МЮ"дан ижара асосида "ўрмончилар" шарафини ҳимоя қилмоқда.
"Ноттингем Форест" 57 очко билан АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.
"Манчестер Юнайтед" эса 37 очко билан 13-поғонада бормоқда.