Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Апитерапия қайси касалликларга шифо?

Апитерапия қайси касалликларга шифо?

Ари заҳри билан даволаш, яъни апитерапия халқ табобатида қадим замонлардан бери қўлланиб келинади. Апитерапия меъёр унутилмаса, заррача ҳам салбий таъсир кўрсатмайди.

Ари чаққанида 50га яқин микроэлементлар ва оз миқдордаги заҳар организмимиз саломатлиги учун хизмат қилар экан. Бу заҳар эса майда артерия ва қон томирларини кенгайтиради, инсон танасига қон оқимининг келиши ошади.

Асаларининг заҳри мураккаб таъсирга эга бўлиб, у арининг чақиш сони, заҳар миқдори ва ари чаққан жойларга, инсон организмининг ари заҳрини сезувчанлигига ҳам боғлиқ. Тўғри, асалари чаққанида бор-йўғи 30 сония оғриқ бўлади. Албатта, бу ёқимсиз жараён. Шу боис бу оғриқни сезмаслик учун мутахассис томонидан махсус муолажа қўлланилади. Асаларига чақтириб даволанишнинг ҳам ўзига хос нозик жиҳатлари бор. Аввало, бундай усулда даволанганда бемор мутахассис назоратида бўлиши шарт. Дастлаб бемор танасининг асалари заҳрига сезгирлиги текшириб кўрилади. Бунинг учун 1 дона арига чақтириб, игнаси 10 дақиқадан сўнг олиб ташланади. Агар аллергиянинг белгилари 10-15 дақиқада пайдо бўлмаса, шундан кейин асаларига чақтириб даволашни бошлаш мумкин. Ари чаққанидан кейин беморнинг қон айланиши ва уйқуси яхшиланади, оғриқ камаяди, қон босими тушади. Ари заҳри таркибида суяк тизимини мустаҳкамловчи ва қайта тикловчи моддалар мавжудлиги олимлар томонидан исботланган.

Даволаш курси ўрта ҳисобда 10-11 кун.

Қуйидаги касалликларда арига чақтириб шифо топиш мумкин:

- артрит ва остеохондроз;

- бош оғриғи;

- периферик нерв тизими хасталиклари (бел оғриғи, юз нерви фалажи, полиневрит, қовурғалараро неврит, невралгия);

- чурра;

- мигрень;

- қон-томир хасталиклари (эндоартрит, тромбофлебит, атеросклероз);

- депрессия ва уйқу бузилиши;

- қулоқ ва бурун-томоқ хасталиклари ва ҳоказо.

Кимларга мумкин эмас?

- ҳомиладор аёллар;

- жигар ва меъда касалликларининг ўткир даври;

- сепсис — қон таркибида йиринг бўлганда;

- руҳий хасталиклар;

- асал ва асаларига аллергияси борлар;

- саратонга чалинганлар;

- юқумли хасталиклар билан оғриганлар.

Киритилди: 07:25 02.09.2019. Ўқилди: 10068 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!