Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Антонов: Вашингтон томонидан Киевга қурол етказиб бериш Россия ва Ғарб ўртасидаги тўқнашув хавфини оширади

A A A
Антонов: Вашингтон томонидан Киевга қурол етказиб бериш Россия ва Ғарб ўртасидаги тўқнашув хавфини оширади

АҚШнинг Украинага қурол етказиб бериши Россия ва Ғарб ўртасида тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашув хавфини оширади, деди Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов.

“АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан ҳарбий маҳсулотлар етказиб берилиши нафақат қон тўкилишининг чўзилиши ва янги қурбонлар бўлишига олиб келади, балки Россия ва Ғарб давлатлари ўртасида тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашув хавфини ҳам оширади”, — дея Антоновнинг Телеграм-каналидан иқтибос келтирган Вашингтондаги Россия дипломатик ваколатхонаси.

Унинг қайд этишича, Вашингтон қарори АҚШни можаро иштирокчиси сифатида белгилаб беради.

Элчи Қўшма Штатларни жиддий оқибатларга олиб келадиган провокацион ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.

Киритилди: 14:47 05.10.2022. Ўқилди: 1682 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!