Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Анталья дипломатия форуми доирасида Турк маданияти ва мероси жамғармаси TİKA билан келажакдаги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

Анталья дипломатия форуми доирасида Турк маданияти ва мероси жамғармаси TİKA билан келажакдаги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

2026 йил 19 апрель куни Анталья дипломатия форуми доирасида Турк маданияти ва мероси жамғармаси президенти, профессор Актоти Раймкулова ҳамда Turkish Cooperation and Coordination Agency (TİKA) президенти Абдуллаҳ Эрен ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар туркий дунёнинг бой маданий меросини асраш, ўрганиш ва халқаро миқёсда тарғиб этишга қаратилган стратегик ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Профессор Актоти Раймкулова Фонд томонидан туркий халқларнинг бой меросини тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берди ҳамда бу жараёнда TİKAнинг қўллаб-қувватлаши муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Музокаралар чоғида томонлар туркий мамлакатларда тарихий ва меъморий ёдгорликларни реставрация қилиш, шунингдек, қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш бўйича ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқдилар.

TİKA президенти Абдуллаҳ Эрен Фонднинг туркий бирликни мустаҳкамлаш йўлидаги фаолиятини юқори баҳолади ҳамда Агентлик умумий меросни асрашга қаратилган ташаббусларда ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканини билдирди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Киритилди: Бугун 16:45. Ўқилди: 151 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!