Анқарадаги дипломатик манбалардан haqqin.az олган маълумотларга кўра, юқори даражадаги учрашувлар, шунингдек, бир неча давлат раҳбарларининг Туркияга ташрифи одатда дипломатлар, махсус хизматлар ёки ҳарбий идоралар вакиллари иштирокидаги техник музокаралардан бошланади.
Одатда, асосий фаолият ташқи ишлар вазирлари ёки уларнинг ўринбосарлари даражасида олиб борилади, президентларнинг иштироки эса фақат якуний босқичда рўй беради. Бироқ, Доналд Трамп ҳокимиятга келгач, ўн йиллар давомида шаклланган дипломатик қоидалар бузилди ва муносабатларни тартибга солиш жараёни тезроқ ҳамда камроқ расмий тарзда ривожлана бошлади.
Туркиялик таҳлилчилар фикрича, агар Владимир Путин Истанбулга келмаса ҳам, Владимир Зеленский сиёсий устунликка эришиш учун дипломатик имкониятдан фойдаланишга умид қилиб, 15 май куни барибир у ерда бўлиши кутилмоқда.
Дипломатик манбаларнинг расмий тасдиқлари йўқлигига қарамай, Анқарада Эрдўған воситачилигида Путин ва Трампнинг Истанбулда учрашиши мумкинлиги ҳақида қизғин гап-сўзлар тарқалди. Мумкин бўлган тинчлик жараёнининг рамзи сифатида Путин, Трамп ва Зеленскийнинг биргаликдаги сурати истиқболи ҳам муҳокама қилинмоқда.
Аввалроқ, Трамп Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Қатарга ташрифи чоғида Туркияга боришни режалаштирмаётганини айтганди. Бироқ, энди у бундай имкониятни истисно қилмайди.