Туркия Россиядан юз ўгиргани йўқ, Анқара расмий Москва билан “шаффоф музокаралар”ни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Hurriyet газетаси ёзмоқда.
"Туркия Россиядан юз ўгириб, бутунлай Ғарбга юзланди деган фикр тўғри эмас. Туркия халқаро ва минтақавий куч сифатида мувозанат сиёсатини давом эттиради. Бу доирада Туркия Ғарб ва Россия билан алоқаларини ривожлантиришда давом этади”, — деб ёзади газета ҳукуматдаги манбаларга таяниб.