Бугун 25 февраль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Анқара Исроилнинг Рафаҳга қилган ҳужумларидан хавотирда

Анқара Исроилнинг Рафаҳга қилган ҳужумларидан хавотирда

Анқара Исроил армиясининг сектор жанубидаги Рафаҳ шаҳрига ҳужумлари сони ортиб бораётганидан жуда хавотирда. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилади.

«Биз Исроилнинг жанубдаги Рафаҳ шаҳрига (эксклавда) шу кунгача амалга оширган вайронагарчилик ва қирғинлардан сўнг ҳужумлари сони ортиб бораётганидан жуда хавотирдамиз», — дейилади хабарда.

Департаментнинг таъкидлашича, бу ҳаракатлар ғазоликларни ўз ерларидан қувиб чиқариш режасининг бир қисми сифатида кўрилиши мумкин.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Рафаҳга ҳужумларнинг давом этиши Ғазо секторидаги гуманитар фалокатни янада кучайтириб, минтақада доимий ўт очишни тўхтатишга қаратилган саъй-ҳаракатларга зарар етказишидан огоҳлантирди.

«Биз халқаро ҳамжамиятни, биринчи навбатда, БМТ Хавфсизлик кенгашини Исроилни тўхтатиш учун зарур чораларни кўришга чақирамиз», — дейилади баёнотда.

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху армия ва хавфсизлик хизматларига Ғазо сектори жанубига ҳужум қилиш ва у ерда бошпана топган 1,4 миллионга яқин фаластинликни кўчириш режасини тайёрлашни буюрди. Бу ҳақда аввалроқ Исроил ҳукумати раҳбари идораси хабар берган эди.

Рафаҳ Ғазо секторининг жанубида Миср билан чегарада жойлашган. Исроил ҳужумлари туфайли уй-жойини ташлаб кетган минглаб фаластинликлар шу ерда бошпана топмоқда. Шаҳарда Ғазо аҳолисининг деярли ярми – 2,3 миллион киши истиқомат қилади.

Исроил аскарлари Рафаҳга ҳаво ҳужумларини мунтазам равишда амалга оширмоқда. Исроил Рафаҳда қуруқликдан операция бошласа, тинч аҳолининг Ғазо секторида яширинадиган жойи қолмайди, деган хавотирлар бор.

Киритилди: 19:28 12.02.2024. Ўқилди: 930 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!