Зебраларнинг терисидаги чизиқлар бутун дунё олимларини ҳайратга солиб келмоқда. Буюк Британиянинг Бристоль университети зоологлари яна бир бор ушбу рангнинг сирини очишга ва чизиқлар қандай мақсадга хизмат қилишини аниқлашга ҳаракат қилишди.
Мутахассислар чизиқлар ҳайвонларга ҳужум қиладиган ҳашаротларга таъсир қилишини аниқладилар. Улар отлар иштирокида тадқиқот ўтказдилар — отларнинг орқа томонига турли хил нақшли материал қўйишди ва ҳашаротларнинг реакциясини кузатишди. Натижада йўл-йўл чизиқлар ҳашаротларни чўчитиши аниқланди.
Олимларнинг фикрига кўра, ушбу маълумотлардан фермерлар чорва молларини чивинлардан ҳимоя қилиш учун фойдаланишлари мумкин