Жорий йилнинг 13 - 14 сентябрь кунлари Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги 1 - сонли ДМТТда 3 нафар, 10 - сонли ДМТТда 14 нафар ҳамда 37 - сонли ДМТТда бир нафар тарбияланувчи бирламчи ич бузилиши ташхиси билан шифохонага тушган.
Мактабгача таълим агентлигининг маълум қилишича, ҳозирда барча тарбияланувчилар шифокорлар назоратида.