Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Родриго фаолиятини Англия Премьер-лигасининг топ-клубида давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда Todofichajes портали.
Манбага кўра, ҳужумчининг трансферига бирданига тўртта клуб қизиқиш билдирмоқда. Гап Лондоннинг "Арсенал," "Ливерпуль," "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ҳақида кетмоқда. "Қизил иблислар" бразилиялик юлдузни сотиб олиш учун 100 миллион евро атрофида маблағ ажратишга тайёр.
24 ёшли ҳужумчи "Реал" сафида 2019 йилдан буён тўп тепиб келмоқда. Родригонинг "қаймоқранглилар" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ярмигача мўлжалланган. Transfermarkt портали экспертлари унинг бозор қийматини 100 млн еврога баҳоламоқда.