Бугун 29 июнь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Англиялик мухлислар номақбул хатти-ҳаракатлари учун Евро—2024 ўйинларидан четлатилади

Англиялик мухлислар номақбул хатти-ҳаракатлари учун Евро—2024 ўйинларидан четлатилади

ФА инглиз мухлисларининг номақбул хатти-ҳаракатларини аниқласа, 2024 йилги Европа чемпионати ўйинлари учун чипталари мусодара қилиниши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Inews нашри хабар берди.

Манбага кўра, Англия терма жамоасининг безорилик қилган мухлислари чипталар мусодара қилинишидан ташқари, Англиядаги футбол ўйинларига бориш тақиқланиши ҳам мумкин.

Таъкидланишича, ФА Англия терма жамоасининг барча ўйинларида тартибни сақлайдиган ва ёрдам берадиган алоҳида стюардлар хизматидан фойдаланади.

2024 йилги Европа чемпионатида Англия терма жамоаси Сербия, Словения ва Дания билан бир гуруҳдан жой олди. Англия гуруҳ босқичидаги илк ўйинини 16 июнь куни ўтказади. “Уч шерлар”нинг рақиби Сербия терма жамоаси бўлади. Англия терма жамоаси 20 июнь куни Дания билан, 25 июнь куни эса Словения билан ўйнайди.

Киритилди: 18:55 16.06.2024. Ўқилди: 1247 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!