"Манчестер Сити" Англия Лига Кубоги 1/2 финал дастлабки ўйинида "Ньюкасл"ни мағлуб этди - 2:0. Ўйин Ньюкаслдаги "Сент Жеймс Парк" стадионида бўлиб ўтди.
Биринчи бўлимда гол урилмади. Иккинчи бўлим бошида ушбу трансфер ойнасида 75 миллион евро эвазига "Сити"га ўтган Антуан Семеньо ҳисобни очди. Ўн дақиқадан сўнг у иккинчи голни урди, аммо VAR офсайд туфайли голни бекор қилди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда захирадан майдонга тушган Райан Шерки меҳмонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди ва Шеркидан кейинги энг юқори баллни қўлга киритди.
Жавоб ўйини 4 февраль куни Манчестерда бўлиб ўтади. Яна бир ярим финалда "Челси" ва "Арсенал" ўйнайди.