Бугун 13 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Президент Молдовани Руминияга қўшилишига рози

Президент Молдовани Руминияга қўшилишига рози

У Россия томонидан Молдовадаги демократияга қарши бўлаётган босимлардан ҳимоя қилиш учун шундай қарорга келган.

Молдова президенти Майя Санду агар бундай масала бўйича референдум ўтказилса, ўз мамлакати Руминияга қўшилиши учун овоз беришга тайёрлигини билдирди. У бу позициясини Молдовадаги демократияни Россия томонидан бўлаётган босимлардан ҳимоя қилиш истаги билан изоҳлади. У бу ҳақда 11 январ куни The Rest is Politics номли Британ подсастига берган интервьюсида маълум қилди.

“Агар бизда референдум бўлса, мен Руминия билан бирлашиш учун овоз бераман”, — деган у.

Пресидент шу кунгача ҳам бир неча маротаба Москвани ўз мамлакатининг ички сиёсий ишларига арлашишга уринишларда айблаган.

“Дунёда нималар бўлаётганига қаранг. Молдова каби кичик мамлакат учун демократия сифатида, суверен давлат сифатида яшаб қолиш ва, албатта, Россияга қарши тура олиш тобора қийинлашиб бормоқда”, — деди у подкастда.

Reuters агентлиги маълумотларига кўра, Молдованинг 2,4 миллион аҳолисининг тахминан 1,5 миллиони Руминия фуқаролигига эга. Бироқ сўровлар кўрсатишича, мамлакат аҳолисининг фақат тахминан учдан бир қисми икки мамлакатнинг бирлашиш ғоясини қўллаб-қувватлайди.

Майя Санду таъкидлашича, у аҳолининг кўпчилиги унинг ёндашувини қўллаб-қувватламаслигини тушунади. Унинг қўшимча қилишича, Молдованинг Европа Иттифоқига қўшилиши — анча реалистик сценарий.

Молдованинг ҳозирги ҳукумати ўз олдига мамлакатни 2030 йилгача Европа Иттифоқига аъзо қилиш мақсадини қўйган. Бироқ бунинг учун Кишинёв бир қатор мураккаб ислоҳотларни амалга оширишига тўғри келади.

Киритилди: Бугун 13:33. Ўқилди: 566 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!