Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Англия кубоги. "Манчестер Сити" "Солфорд"га имконият қолдирмади, Ҳусанов тўлиқ ўйнади

Англия кубоги. "Манчестер Сити" "Солфорд"га имконият қолдирмади, Ҳусанов тўлиқ ўйнади

Англия кубоги 1/16 финалида "Манчестер Сити" ўз майдонида "Солфорд Сити"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Баҳсда Алфи Доррингтон томонидан 6-дақиқада киритилган автогол билан ҳисоб очилди.

Ўйинга якуний нуқтани 81-дақиқада Марк Гехи қўйди.

Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов "шаҳарликлар" сафида тўлиқ ўйин ўтказди.

"Сити"нинг навбатдаги рақиби қуръа жараёнида аниқланади.

Англия Кубоги, 1/16 финал

14 февраль, 20:00. «Этихад» стадиони.

«Манчестер Сити» — «Солфорд» — 2:0 (1:0)

Голлар: 1:0 – 6 Доррингтон (автогол), 2:0 – 81 Гехи.

«Манчестер Сити»: Траффорд, Стоунс (Гехи, 65), Абдуқодир Ҳусанов, Аит Нури (О`Райли, 64), Аллейн (Макайду, 22), Гонсалес (Родри, 75), Рейндерс, Льюис, Шерки, Фоден (Семеньо, 65), Мармуш.

Киритилди: 22:50 14.02.2026. Ўқилди: 903 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!