Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Андижонлик ота алимент ўрнига ўз “Дамас“ини берди

Андижонлик ота алимент ўрнига ўз “Дамас“ини берди

Андижон туманида фарзанди учун алимент тўлаши белгиланган қарздор ота алимент тўлови ўрнига ўз машинасини берди.

Қайд этилишича, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг буйруғига асосан О.Х. бир нафар фарзанди учун 2019 йилдан буён алимент тўлаб келган. Профилактик тадбирлар натижасида тарафлар ўзаро келишишига эришилган ва ота фарзанди вояга етгунига қадар бўлган алимент тўловлари эвазига “Дамас“ автомашинасини беришини маълум қилган.

Ундирувчи Г.Х. ҳам бу таклифга рози бўлгани ҳолда алимент тўловлари ўрнига автомашинани қабул қилиб олди.

Киритилди: 03:52 12.03.2025. Ўқилди: 820 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!