Асака туманида фуқаро Д.Э.га тегишли келинлик сепи Мажбурий ижро бюроси томонидан ўз эгасига қайтарилди. Бу ҳолат суд томонидан қабул қилинган ҳужжатга асосан амалга оширилди.
Маълумотларга кўра, Д.Э. турмуш ўртоғи билан ажрашганидан сўнг, ўзининг шахсий мол-мулки – яъни келин сифатида олиб келган гарнитураси, кўрпа-тўшак, маиший жиҳозлар ва бошқа буюмларини олиб кета олмаган. У бу бўйича судга мурожаат қилган ва суд ажрими билан ушбу мол-мулкларни хатлаш белгиланган.
Мажбурий ижро бюроси Асака туман бўлими ходимлари ижро ҳаракатларини амалга ошириб, қарздордан жами 10 турдаги мол-мулкни хатлаб, ундирувчига топширди.
Бу ҳолат фуқароларнинг мулкий манфаатлари қонуний асосда давлат томонидан ҳимоя қилинаётганининг ёрқин мисолидир. Мажбурий ижро бюроси фуқароларнинг қонуний ҳуқуқларини таъминлашда қатъийлик билан фаолият юритишда давом этади.