Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Андижонлик эркак Чеченистондан 22 та қирғовул ва 5 та Ҳиндистон оқ товусларини олиб келаётгани маълум бўлди

Андижонлик эркак Чеченистондан 22 та қирғовул ва 5 та Ҳиндистон оқ товусларини олиб келаётгани маълум бўлди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси ходимлари томонидан Ўзбекистон – Қозоғистон чегарасидаги «Ғишткўприк» чегара постида қонун бузилиши ҳолати аниқланди.

Андижон вилоятида яшовчи фуқаро М. Н. Чеченистон Республикасидан 22 дона 4 турдаги қирғовуллар ва 5 дона Ҳиндистон оқ товусларини чегара божхона постидан олиб ўтаётган вақтида тўхтатилди. Текширув давомида тегишли ҳужжатлари мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Шунингдек, ветеринар хулосасида қушлар номи ва сони нотўғри кўрсатилган.

Қушлар ҳолатга аниқлик киритилгунга қадар Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.

Киритилди: 16:07 17.09.2024. Ўқилди: 702 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!