Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Андижонлик "банги" амалдорлар ишдан кетди

A A A
Андижонлик "банги" амалдорлар ишдан кетди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими раҳбар ўринбосари давлат идорасида Ўзбекистон ҳудудида тақиқланган модда чекаётгани акс этган сурат тарқалди.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, юқоридаги ҳолат бўйича ўрганиш натижаларига кўра, қўшимча маълумотлар қуйидагича:

Андижон шаҳри Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Д.У. ҳамда унинг ўринбосари С.Б. билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 10:47 10.04.2025. Ўқилди: 1470 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!