Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Андижондаги Uzauto Motors ахборот технологиялари бўлими мутахассисларининг суҳбатлари микрофонга ёзиб олинди(ми)?

Андижондаги Uzauto Motors ахборот технологиялари бўлими мутахассисларининг суҳбатлари микрофонга ёзиб олинди(ми)?

2024 йил 8 июль куни ижтимоий тармоқларда Андижондаги Uzauto Motors ахборот технологиялари бўлими мутахассисларининг суҳбатлари микрофонга ёзиб олинаётганлиги тўғрисидаги хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат белгиланган тартибда кўриб чиқилди. Ходимлар томонидан Элтуз Телеграм-каналига берилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги ва Рақамлаштириш ва ахборот технологиялари жамоасининг фаолиятини обрўсизлантириш мақсадида йўналтирилганлигини маълум қиламиз.

Шу ўринда, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддасига кўра, туҳмат қилганлик, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатганлик учун энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима белгиланиши мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Фурсатдан фойдаланиб, барча ходимлардан таклиф ёки шикоятлар бўлса, тегишли бўлимга тўғридан-тўғри мурожаат қилишни сўраймиз. Ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмаслиги алоҳида таъкидланди.

Киритилди: 17:56 08.07.2024. Ўқилди: 1626 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!