Олтинкўл туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинида ишловчи хотин-қизлар фаоли ноқонуний равишда ишдан бўшатилган.
Шунга кўра, аёл ўз ҳуқуқларини тиклаш мақсадида судга мурожаат этган ва фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ижро варақасига кўра, Олтинкўл туман Оила ва хотин-қизлар бўлимининг буйруғи ғайриқонуний деб топилган ва И.Н. "Кўтармачек” МФЙнинг хотин-қизлар фаоли лавозимига ишга тикланиши белгиланган.
Мазкур талаб асосида Бюронинг Олтинкўл туман бўлими ходимлари томонидан тегишли тартибда ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Натижада, хотин-қизлар фаоли ўз ишига тикланиши таъминланди.