Бугун 7 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Андижонда вояга етмаган бола онаси билан уй-жойга киритилди

Андижонда вояга етмаган бола онаси билан уй-жойга киритилди

Суд қарори ижросини таъминлаш доирасида Мажбурий ижро бюроси Бўстон туман бўлими томонидан она ва унинг вояга етмаган фарзандини уй-жойга киритиш билан боғлиқ ижро ҳаракати амалга оширилди.

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг 15.09.2025 йилдаги ижро варақасига асосан Ж.Б. вояга етмаган 12.09.2020 йилда туғилган Х.М. исмли фарзанди билан бирга Ж.Ж. эгалигида ва бошқа жавобгарларнинг фойдаланувида бўлган Бўстон тумани, Янгиобод МФЙ, Янгиобод кўчасидаги уй-жойга мажбурий тартибда киритиб қўйиш белгиланган.

Давлат ижрочиси томонидан белгиланган тартибда барча зарур чоралар кўрилиб, ижро жараёнида боланинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари устувор тарзда таъминланди. Ижро ҳаракати маҳалла фаоллари ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказилди.

Ижро ҳаракатлари натижасида она ўзининг вояга етмаган фарзанди билан уй-жойга киритилиб, суд қарори ижроси тўлиқ таъминланди.

Киритилди: Бугун 15:17. Ўқилди: 345 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!