Андижонда ўзини банк ходими деб таништириб, фирибгарлик қилган шахс ушланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Андижон шаҳар бўлим томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Ш.Х. фуқаро С.Р.га ўзини гўёки “Миллий банк” Андижон вилояти филиали ходими деб таништириб, ушбу банкда юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 50 миллион сўм эвазига 500 миллион сўм ипотека кредити ажратиб беришини айтиб, ушбу пуллар ҳисобидан 2 500 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.