Бугун 27 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Андижонда учта автомашина аварияга учради

Андижонда учта автомашина аварияга учради

Юк машинаси BYD ва Matiz билан тўқнашиб кетган.

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида учта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақида вилоят ИИБ ЙҲХБ маълум қилди.

Ҳодиса Хўжаобод тумани ҳудудидан ўтган “Тошкент - Ўш” автомобиль йўлида содир бўлган. 1991 йилда туғилган ҳайдовчи У.М. ўзининг “Зил-53” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, оралиқ масофа сақлай олмасдан, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдаларга йўл берган BYD ҳамда унинг орқасидан келаётган Matiz русумли транспорт воситасининг орқа қисмига бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Ушбу ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ, транспорт воситалари техник шикастланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 13:58 24.09.2025. Ўқилди: 650 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!