Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Андижонда сув тармоғи ҳамда мактаб қурилишига ажратилган 1 млрд. 756 млн. сўм талон-торож қилинди

Андижонда сув тармоғи ҳамда мактаб қурилишига ажратилган 1 млрд. 756 млн. сўм талон-торож қилинди

“Odil-xamza” хусусий корхонаси томонидан 2022 йилда Асака туманидаги иккитата маҳаллада сув тармоғи тортиш ишлари ҳамда 3-сонли ўрта таълим мактаби биносини қуриш ишларида ҳақиқатда амалга оширилмаган 1 млрд. 756 млн. сўмлик иш ҳажми қўшиб кўрсатилиб, бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича “Odil-xamza” хусусий корхонаси раҳбари Х.О. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, Асака туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хусусий корхона раҳбари Х.О. бюджетга етказилган зарарни қоплаш чораларини кўрмасдан, аксинча тергов органига келишдан қасддан бўйин товлаб келганлиги сабабли у мажбурий тартибда келтирилиб, қонунда белгиланган тартибда гумон қилинувчи сифатида ушланган.

Жиноят ишининг тергови вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган ва мақолада кўрсатилган ҳолатлар атрофлича ўрганилиб, натижалари жамоатчиликка маълум қилинади.

Киритилди: 14:56 27.01.2023. Ўқилди: 2625 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!