Бугун 28 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Андижонда нарколаборатория фош этилди

Андижонда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси, Божхона ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида Асака туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Хусусан, мазкур туманда яшовчи, 1988 й.т. шахснинг ёнида бўлган
1 дона номсиз спрей идишдаги номаълум суюқлик ва 2 дона номсиз дори воситалари вақтинча сақловга олинди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, Хўжаобод туманидаги унга тегишли хонадон кўздан кечирилганда, ушбу манзилда нарколаборатория ташкил этилганлиги маълум бўлди.

Нарколабораториядан спрей идишларда бўлган номсиз суюқликлар, оқ рангли кукунсимон моддалар, кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳамда наркотиклар тайёрлашда керак бўладиган анжомлар ашёвий далил сифатида олинди.

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу моддалар “Альфа ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситаси ҳамда “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи моддаси ҳисобланади.

Ҳозирда нарколаборатория эгасига нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 13:55. Ўқилди: 237 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!