Олтинкўл туманида яшовчи аёлга келинлик хонадонидан 55 хил турдаги буюмлари олиб берилди.
Мажбурий ижро бюроси Олтинкўл туман бўлими иш юритувига келиб тушган ижро ҳужжатига асосан, ундирувчи Г.Х.га қарздор Ж.З.дан жами 55 турдаги мол-мулклари қайтариб берилиши белгиланган.
Қайд этилган мол-мулклар рўйхатидан келиннинг сепи тариқасида олиб келинган кийим-кечак, мебель, маиший жиҳозлар ва хўжалик анжомлари жой олган.
Келиннинг сепини олиб бериш бўйича Бюронинг Олтинкўл туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган ижро ҳаракатлари давомида ҳужжатда кўрсатиб ўтилган барча мол-мулклар ундирувчига олиб берилиши таъминланди.