Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Андижонда фуқаро ўз ихтиёри билан ов қуролини топширди

Андижонда фуқаро ўз ихтиёри билан ов қуролини топширди

Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан таълим муассасаларида, корхона, ташкилотлар ҳамда чегара худудларига яқин бўлган маҳаллаларда фаол профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилаётган профилактик тадбирлар натижасида (1989 йилда туғилган) Хўжаобод тумани Манак қишлоғида яшовчи фуқаро С.С яшаш хонадонининг ертўла қисмида сақлаётган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 1 дона тахта қўндоқли, 1 стволли, 16 калибрли ов қуролини ўз ихтиёри билан тадбир иштирокчиларига тақдим этди.

Текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ф.Каримов

Андижон вилояти божхона бошқармаси катта инспектори

Киритилди: 11:57 27.02.2020. Ўқилди: 2340 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!