Маълум бўлишича, Хонобод шаҳрида яшовчи О.У. 2015 йилда Россия федерациясига ишлаш учун кетган. У хорижда бўлган даврида собиқ турмуш ўртоғи томонидан алимент ундириш учун судга даъво ариза киритилган.
Шунга кўра, фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро суди томонидан 18.08.2020 йилда О.У.дан Д.Д. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Қарздор 2015 йилда хорижга чиқиб кетганлиги сабабли бирор маротаба алимент пулларини тўламаган ва ўтган 4 йил давомида қарздорлик 41 млн. сўмдан ортиб кетган.
Бюро ходимлари томонидан қарздор жорий йилда юртимизга қайтганлиги аниқланиб, алимент қарздорлигини ундириш мақсадида қарздорнинг яшаш манзилига борилиб, огоҳлантириш ҳам берилган. Бироқ, ота фарзанди учун алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаб келган.
Шу сабабли, ижро ҳаракатлари давомида, қарздор “Kia Sorento” русумли автомашинани бошқариб келаётганлиги аниқланиб, алимент қарзи учун унинг автомашинаси хатлаб қўйилди.