Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Андижонда дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди

Андижонда дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрихон тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Балиқчи тумани, “Авесто” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Ж.нинг “Cobalt” русумли автомашинаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда автомашина салони ва юк хонасида фуқаро Х.З.га тегишли сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган турли номдаги умумий баҳоси 153,3 млн сўмлик 4 300 дона дори воситаларини Наманган шаҳрига сотиш учун олиб кетаётганлиги аниқланиб, тезкор тадбир давомида унинг уйидан яна 5 520 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:26 12.05.2025. Ўқилди: 430 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!