Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Андижонда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқарилади

Андижонда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқарилади

Хитойнинг Фусзян провинциясининг Сямын шаҳрида XXIV халқаро инвестиция ва савдо форуми бўлиб ўтди. Унда Андижон вилоятида чиқиндидан электр энергиясини ишлаб чиқариш бўйича келишув амалга оширилди.

Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Учрашувда чиқиндини қайта ишлаш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича «Жин Минг» энергетика компанияси билан 250 миллион доллар қийматдаги муҳим меморандум имзоланди.

Шунингдек ушбу лойиҳа вилоятнинг Андижон тумани ҳудудида амалга оширилиши режалаштирилиб, қурилиш ишлари келгуси ойдан бошланиши белгиланди.

Бундан ташқари, учрашув давомида жами қиймати 100 миллион долларлик бўлган 5 та лойиҳа ҳам кўриб чиқилди.

Киритилди: 10:55 16.09.2024. Ўқилди: 481 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!