Андижонда аёл ва унинг жияни ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Aniq.uz'га хабар берди.
Манбага кўра, жорий йилнинг 25 январь куни соат 15:40 атрофида Андижон вилояти Хўжаобод тумани, “Мустақилликнинг 27 йиллиги” маҳалласи, “Обод” кўчаси, 1-уйнинг ҳовлисида, 1960 йилда туғилган К.А. ва 2005 йилда туғилган унинг жияни С.К.нинг мурдалари қотиллик аломатлари билан топилган.
Вилоят прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда малакали ходимлардан иборат тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.