Бугун 30 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Андижонда 1 та корхона "свет"дан ноқонуний фойдалангани аниқланди

A A A
Андижонда 1 та корхона "свет"дан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Андижонда 1 та корхона 173 млн 905 минг сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда Андижон вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида Хўжаобод туманидаги «М. Г.» МЧЖ электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.

Хусусан, мазкур МЧЖга қарашли текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасининг электр қурилмалари электр ҳисоблагичдан ташқари ҳолатда ноқонуний уланганлиги натижасида давлат манфаатларига 173 млн 905 минг 650 сўм (386 минг 457 кВт⋅соат) миқдорда зарар келтирганлиги маълум бўлди.

✅ Маълумот учун: ушбу миқдордаги электр энергияси 1 минг 932 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенгдир.

Аниқланган ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Киритилди: 19:03 25.09.2023. Ўқилди: 1213 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!