Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Андижонда 1 млрд. 267 млн. сўмлик электр энергиясини ўғирлаган МЖЧ раҳбари ушланди

Андижонда 1 млрд. 267 млн. сўмлик электр энергиясини ўғирлаган МЖЧ раҳбари ушланди

Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика ва ҳудудий Штаблар томонидан энергия ресурсларни талон-торож қилинишини фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан, Андижон шаҳридаги “М.Х.” МЧЖ раҳбари А.М. Исломобод МФЙ ҳудудида жойлашган тошни қайта ишлаш цехидаги электр ҳисоблагичга ўрнатилган назорат тамғаларини бузиб, ҳисоблагичнинг электрон хотирасига ташқи таъсир кўрсатган ҳолда, 1 млрд. 267 млн. сўмлик 1 млн. 419 минг. кВт. соат электр энергиясини ўғирлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан “М.Х.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 169-моддаси, 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Киритилди: 09:35 26.07.2024. Ўқилди: 686 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!