Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтаобод тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.М. фуқаро О.Н.нинг ишончига кириб, гўёки элчихонада ишловчи танишлари орқали Канада давлатига ишга юборишни ваъда қилиб, эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.