Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган А.Ю. 197 дона инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Андижон шаҳрига сотиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ундан ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.А. фуқаро Ш.С.га 50 дона инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи “Зардекс” номли дори воситасини 3,7 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.