Кеча, 21 июнь соат 20:10 да “112” тизими орқали Андижон вилояти ФВБга Андижон тумани, “Март” МФЙ, Обод йўли кўчасида жойлашган ёғоч омборида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра 6 та қутқарув бўлинмалари соат 20:18 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:55 да ўраб олинган ва соат 21:55 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида ёғоч омбориинг тахминан 250 кв.м. майдонда томи, шифти, ички қисми ва ёғоч материаллари ёниб зарарланган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Воқеа жойига вилоят ФВБ раҳбарияти ва ходимлари ҳамда ҳамкорликдаги хизматларнинг раҳбар ва ходимлари чиққан.